08:57, 04 Апрель 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ЙТҲда саккиз нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
3 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти, Маржанбулақ қишлоғидан ўтган Самара-Чимкент трассасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса Volvo русумли юк машинаси ҳамда Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган Toyota-Аlhpard минивэни иштирокида рўй берган. Оқибатда минивэн ҳайдовчиси ва ундаги етти нафар йўловчи ҳалок бўлган. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.