Қасим-Жомарт Тоқаев «Shymkent City» боғига ташриф буюрди
ŞYMKENT. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев «Shymkent City» кичик тумани яқинидаги янги боққа ташриф буюрди. 20 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган боғда сайр қилиш, маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш учун барча шароит яратилган. Бу ерда фавворали сунъий ҳовуз, амфитеатр, ободонлаштирилган хиёбонлар, воркаут ва скейт майдончалари мавжуд.

Экологик вазиятни яхшилаш ва шаҳар аҳолиси учун янада қулай муҳит яратиш мақсадида яқин йилларда 1 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилади. Шаҳардаги 12 боғни ободонлаштириш, гулзорлар, Қошқар ота дарёси қирғоқлари, ариқларни тозалаш ишлари давом этмоқда. Собиқ чиқиндихона ўрнида Экопарк қурилиши бошланди.
Бундан ташқари, Президентга Хитойнинг Shaanxi Construction Engineering компанияси таклиф этган чиқиндиларни ёқиш заводи лойиҳаси тақдим этилди. Завод кунига 1000 тоннагача қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Coca-Cola Içecek Kazakhstan заводига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.