ҚР Президенти Coca-Cola Içecek Kazakhstan заводига ташриф буюрди

SHYMKENT. Кazinform – Президент янги очилган Coca-Cola Içecek Kazakhstan заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Президент Coca-Cola Içecek Kazakhstan зауытына барды
Фото: Ақорда

Илғор технологиялар ва жуда юқори даражадаги автоматлаштириш билан жиҳозланган корхона йилига 283 миллион литргача ичимлик ишлаб чиқариши мумкин.

Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан танишар экан, вилоят иқтисодиёти юксалишига туртки бўладиган йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Бунгача Президент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини бориб кўрди.

сауда
Фото: Ақорда

Ўтган йили шаҳардаги элликка яқин қайта ишлаш корхонасида 168,5 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

“Қасим-Жомарт Тоқаевга Туркиянинг Alarko Holding компанияси иссиқхона мажмуалари қурилишига 650 миллион доллар, Польшанинг Fabe Polska SP компанияси эса 136 миллион доллар сармоя киритиш ниятида экани маълум қилинди”, – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар