Қасим-Жомарт Тоқаев Сербия президентига ҳамдардлик билдирди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Сербия Президенти Александр Вучичга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда.

Ақорда
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Нови Саддаги темир йўл вокзалида содир бўлган ва кўплаб инсонлар ҳалок бўлган фожиали воқеа муносабати билан Сербия Президенти Александр Вучичга ҳамдардлик билдирди.

“Шундай оғир дамларда мен Сербия халқининг дардига шерикман, сизга ва яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдираман. Ҳалок бўлганларнинг яқинларига тинчлик, жароҳатланганларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман”, – дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, Сербиянинг энг аҳоли гавжум шаҳри Нови Саддаги темир йўл вокзалида бетон том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлган эди. Шу муносабат билан мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар