Сербияда бугун мотам эълон қилди
ASTANA. Kazinform – Сербиянинг энг аҳоли гавжум шаҳри Нови Саддаги вокзалнинг бетон томи қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди, деб хабар беради BBC News.
“Умид қиламизки, бу охирги рақам, 14 киши ҳалок бўлди. Биз улардан бештасини аниқлай олмадик”, – деди Вучич фожиадан бир неча соат ўтиб.
Тез орада қутқарув операцияси якунланди. Ўлган 14 кишидан ташқари, 3 киши яраланган.
Вокзал биноси 2021 йилда, кейин эса бу йил 5 июлда расмий очилиш маросими учун қайта таъмирланди.
Сербия ҳукумати шанбани мотам куни деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Испанияда табиий офат қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, сув тошқинлари оқибатида икки юздан ортиқ одам ҳалок бўлган.