22:00, 27 Июль 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Олимпиада чемпиони Елдос Сметовни табриклади
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Олимпиада чемпиони Елдос Сметовни табриклади.

– Дзюдочимиз Елдос Сметовни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медаль қўлга киритгани билан табриклайман! Унинг маҳорати ва шижоати туфайли Қозоғистон байроғи баланд ҳилпираяпти. Елдос тўрт йилликнинг асосий баҳсларида кучли рақибларга қарши курашда ғалаба қозониб, дунёнинг энг зўр спортчисига айланди. Сизнинг ғалабангиз - халқимизнинг ғалабаси! – деб ёзди Давлат раҳбари Х саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бугун қозоғистонлик дзюдочи Париждаги ўйинлар финалида Франциялик Лука Мхейдзени мағлуб этиб, Қозоғистон тарихида дзюдо бўйича илк Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.