Қасим-Жомарт Тоқаев Mercedes-Benz Group раҳбари билан учрашди

Президент
Фото: akorda.kz

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Mercedes-Benz Group бошқаруви раиси Ола Каллениус билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда автомобилсозлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва инновацион ечимлар муҳокама қилинди.

Президент Қозоғистон иқтисодиётни диверсификация қилиш ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга интилаётганини, бу стратегияда машинасозлик алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев бугунги кунда мамлакатда General Electric, General Motors, Chevrolet, Kia ва Hyundai каби жаҳоннинг машҳур компаниялари муваффақиятли фаолият юритаётганини таъкидлади. Ўтган йили Қозоғистонда автомобил ишлаб чиқариш 100 минг донадан зиёдроқни ташкил этиб, 28 фоизга ошган. Экспорт икки баравар ортиб, 3,8 миллиард долларга етди.

Немис автомобилсозлик компанияси раҳбари Президентга компаниянинг глобал таъминот занжирларини ривожлантиришга янги ёндашувлари ва Қозоғистон иқтисодиёти учун имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Mercedes-Benz Group дунёдаги етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилардан биридир. 2022 йилда компания 2,5 миллионга яқин автомобиль ишлаб чиқарган. Mercedes-Benz Group 2022 йил учун Forbes Global 2000 дунёдаги энг йирик жамоат компаниялари рўйхатида 41-ўринни ва Fortune Global 500 рўйхатида 38-ўринни эгаллади.

 

Президент
Фото: akorda.kz

 

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон Президентининг Германия пойтахтига расмий ташрифи бошланди. Ташриф доирасида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц матбуот учун брифинг ўтказди, унда икки давлат раҳбарлари журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.

Бугун Қ.Тоқаев Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди, шунингдек, C5+Германия саммитида иштирок этди.

Сўнгги хабарлар
telegram