Давлат раҳбари Германия Канцлери Олаф Шольц билан учрашди

Германияга расмий ташриф билан борган Қозоғистон Президенти Федерал Канцлер Олаф Шольц билан юзма-юз музокара ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент
Фото: Ақорда

Музокара чоғида томонлар икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётганини қайд этиб, Қозоғистон-Германия алоқаларини янада ҳар томонлама мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Икки давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар ва савдо-иқтисодиёт, сармоявий, транспорт-логистика, “яшил энергетика” ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Президент ва Канцлер минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, “Марказий Осиё – Германия” олий даражадаги учрашуви кун тартибини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар