ҚР Президенти «АгромашХолдинг KZ» акциядорлик жамиятининг Локализация марказида бўлди

QOSTANAY. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қостанай вилоятига амалий ташрифи доирасида «АгромашХолдинг KZ» акциядорлик жамиятининг Локализация марказига борди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

зауыт
Фото: Ақорда

Президент ғилдиракли қишлоқ хўжалиги техникаси ва умумий машинасозлик саноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан таништирилди. Бугунги кунда бу ерда 700 киши меҳнат қилмоқда. Завод йилига 250 мингга яқин эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради. Йил бошидан буён заводдан 1 мингга яқин трактор ва 300 дона комбайн ишлаб чиқарилди.

зауыт
Фото: Ақорда

Президентга Локализация марказига CLAAS русумли трактор ва комбайнлар учун бир қатор эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга буюртма берилгани маълум қилинди. Бундан ташқари, осма ва тиркамали машиналар ишлаб чиқариш бўйича дунёда энг яхши ҳисобланган AMAZONE компанияси билан шартнома тузилади. Жорий йилда заводда чигит экиш ва сепиш агрегатларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.

зауыт
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарига марказ KIA компанияси билан ҳамкорликда 2025 йилда ишга тушириладиган янги заводнинг бутловчи қисмлари учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлагани маълум қилинди.

зауыт
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев корхона меҳнат жамоаси билан учрашди. Завод ишчилари Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатини катта қизиқиш билан тинглаганликларини, меҳнаткаш мутахассисларнинг нуфузи ошишидан, айниқса, хурсанд эканликларини таъкидладилар.

зауыт
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари марказ ходимлари билан суҳбатда ишлаб чиқаришда маҳаллий улушни ошириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш зарурлигини таъкидлади.

еңбек
Фото: Ақорда

"Мамлакатимизда эскирган техникалар жуда кўп. Айрим экспертларнинг фикрича, у 80 фоизга етган. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган техника ҳисобига бутун паркни янгилаш вақти келди. Коллежларда ишчи касблари бўйича таълим олган ёшлар эндиликда ишлаб чиқаришга келаётгани қувонарли”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида завод ишчилари ҳам меҳнаткашларни қўллаб-қувватлаётгани учун Президентга машинасозлик корхоналари номидан миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қостанай вилоятидаги KIA автомобиль заводи қурилиш майдонига ташриф буюрганини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар