Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раисини туғилган куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга туғилган куни муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Токаев поздравил Си Цзиньпина с днем рождения
Фото: Акорда

Президент мактубида Хитой Раиси Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган абадий кенг қамровли стратегик шерикликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон-Хитой муносабатларининг ҳозирги “олтин ўттиз йиилик” даврида икки томонлама ҳамкорликнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш орқали у янада мустаҳкамланиб, интеграциянинг янги йўналишларини қамраб олишига ишонч билдирди.

Токаев поздравил Си Цзиньпина с днем рождения
Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Си Цзиньпинга давлат хизматида муваффақиятлар ва дўстона Хитой халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари АҚШ президенти Дональд Трампга табрик телеграммасини юборган эди.