Қасим-Жомарт Тоқаев Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Гвинея-Бисау ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президен Умару Сисоку Эмбаломен телефон арқылы сөйлесті
Фото: Ақорда

Президентлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар ва ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Қасим-Жомарт Токаев Умару Сисоку Эмбалони Қозоғистонга ўзига қулай вақтда расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.

Президентлар халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Липавскийни қабул қилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар