Қасим-Жомарт Тоқаев эртага Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказади
Бош вазир, куч тузилмалари раҳбарлари Давлат раҳбарига Россиядаги мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўз олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида ҳисобот беради.
Йиғилишда қўшни дўст мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг Қозоғистон фуқаролари хавфсизлиги ва мамлакат иқтисодиёти учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларининг олдини олиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар режасини қабул қилиш режалаштирилган.
Бундан аввал Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик. Владимир Путин мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ҳозир содир бўлаётган воқеалар Россиянинг ички муаммоси эканини таъкидлади. Конституциявий тузум ва қонун устуворлиги мамлакатда ҳуқуқий тартибни сақлашнинг асосий шартидир. Бу жамият хавфсизлиги ва унинг муваффақиятли ривожланишининг асосидир. Владимир Путин Қозоғистоннинг Россия Федерациясидаги мавжуд вазиятни тушунгани учун миннатдорчилик билдирди.