16:00, 24 Июнь 2023 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Владимир Путин мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ҳозир содир бўлаётган воқеалар Россиянинг ички муаммоси эканини таъкидлади. Конституциявий тузум ва қонун устуворлиги мамлакатда ҳуқуқий тартибни сақлашнинг асосий шартидир. Бу жамият хавфсизлиги ва унинг муваффақиятли ривожланишининг асосидир.
Владимир Путин Қозоғистоннинг Россия Федерациясидаги мавжуд вазиятни тушунгани учун миннатдорчилик билдирди.