Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Мўғулистонга борди
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан борди.
Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакат делегациясини Улан-Батор аэропортида Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг кутиб олди.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Аввалроқ 28-29 октябрь кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбари Президент Ухнаагийн Хурэлсух билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, у Мўғулистон Буюк Давлат Хурали Раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан ва Бош вазир Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ билан учрашади. Минг йиллик тарихга эга икки халқ ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда турли соҳаларда яхши даражада. Икки давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор музокаралар ўтказилиши мумкинлиги маълум қилинди.