14:08, 27 Январь 2025 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Александр Лукашенкони сайловдаги ғалабаси билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Беларусь президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Суҳбатдошлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, шунингдек, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Лукашенко Беларусдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.