Лукашенко Беларусдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform — Александр Лукашенко Беларусдаги президентлик сайловларида 86,82 фоиз овоз олди.

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Игорь Карпенко маълум қилган.
Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг 27 январдаги дастлабки маълумотларига кўра, А.Лукашенко 86,82 фоиз, О.Гайдукевич 2,02 фоиз, А.Хижняк 1,74 фоиз, А.Канопатская 1,86 фоиз ва С.Сиранков - 3,21 фоиз овоз олди.
Ҳаммага қарши сайловчиларнинг 3,60 фоизи овоз берган. Сайловчиларнинг 85,70 фоизи, сайловчилар сони эса 6 миллион 903 минг 994 нафарни ташкил этди.
Беларусь қонунчилигига кўра, 50 фоиздан кўпроқ овоз олган номзод ғалаба қозонади. Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловининг якуний натижаларини 3 февраль куни эълон қилишни режалаштирмоқда.
Натижалар тасдиқлангач, А.Лукашенко Беларуснинг сайланган президенти сифатида расман эълон қилинади.