KASEда доллар яна арзонлашди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.

доллар
Фото: freepik.com

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,12 тенгега пасайди.

1 АҚШ долларининг ўртача нархи - 488,11 тенге.

Миллий банкнинг 1 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 488,26 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,03 тенге. Евро - 530,54 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 489,2 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 530 - 532 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада долларнинг сотув нархи - 487 тенге, сотиб олиш нархи - 492 тенге. Евро 527 тенгедан сотилмоқда ва 533 тенгедан сотиб олинмоқда.

Россия рубли 4,97 - 5,07 тенге орасида сотилади.

Бундан аввал Миллий банк раиси Тимур Сулайменов доллар курси юзасидан ўз фикрини билдирган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар