ҚР Миллий банки раиси доллар курси юзасидан изоҳ берди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Тимур Сулейменов доллар курси бўйича ўз фикрини билдирди.

доллар
Фото: freepik.com

Миллий банк раҳбарининг сўзларига кўра, тенге курси талаб ва таклиф таъсиридан келиб чиқиб шаклланади. Чунки миллий валюта эркин муомалада.

“Валюта курсини ўнлаб, юз минглаб одамлар шакллантиради. 1000 доллар сотган бўлсангиз, таклифни кўпайтиргансиз, сотиб олган бўлсангиз, талабни оширасиз”, — деб тушунтирди Мажлиснинг ялпи мажлисида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берган Тимур Сулейменов.

Миллий банкнинг 30 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 491,70 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,07 тенге. Евро - 531,28 тенге.

“Агар АҚШдаги сайловлар ва ОПEК+ қароридан кейин сезиларли геосиёсий ўзгаришлар бўлмаса ва бизнинг ички иқтисодиётимизда ҳеч қандай ҳодисалар кузатилмаса, менимча, валюта курси ҳозирги қийматда бўлади”, - дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Миллий банк раиси 2025 йилда инфляция динамикаси бўйича изоҳ берган эди.

 

Сўнгги хабарлар