KASEда доллар курси кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

доллар
Фото: freepik.com

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,36 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 498,34 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 22 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 494,87 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,91 тенге. Евро - 520,65 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 499,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 501,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 521,5-525 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 497 тенге, сотиб олиш нархи - 502 тенге.

Евро 517 тенгедан сотилмоқда, 527 тенгедан сотиб олинмоқда.

Россия рубли 4,85 - 5,00 тенге орасида сотилмоқда.

 

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар