Карло Анчелотти - дунёдаги энг яхши клуб мураббийи

None
ASTANA. Kazinform – Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) италиялик Карло Анчелоттини 2022 йилда клуб даражасидаги энг яхши мураббий унвонига лойиқ деб топди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Карло Анчелотти ўтган йили Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби билан UEFA Чемпионлар Лигаси ва Испания чемпионатида ғолиб чиқди. У фаолиятида учинчи марта йилнинг энг яхши мураббийи унвонини қўлга киритди.

Овоз бериш натижасида «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола иккинчи ўринни эгаллади. Марокаш терма жамоаси ва «Видад» клуби бош мураббийи Валид Реграги эса клублар миқёсида CAF Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва Марокаш чемпионлигини қўлга киритди.

IFFHS бўйича клуб даражасидаги энг яхши мураббийлар рўйхати

1. Карло Анчелотти («Реал»);

2. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»);

3. Валид Реграги («Видад»);

4. Юрген Клопп («Ливерпуль»);

5. Жозе Моуринью («Рома»);

6. Оливер Глоснер («Айнтрахт»);

7. Унаи Эмери («Вильярреал»/«Астон Вилла»);

8.. Доривал Джуниор («Фалменго»);

9. Абель Феррейра («Палмейрас»);

10. Уго Ибарра («Бока Хуниорс»).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи Гарет Бэйл профессионал фаолиятини якунлаганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

ФОТО: GETTY IMAGES


Сўнгги хабарлар
telegram