Футболчи Гарет Бэйл профессионал фаолиятини якунлади

None
ASTANA. Kazinform – Уэльс футбол жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл 33 ёшида профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform championatга таяниб.

«Кўп ўйланганимдан сўнг, клуб ва халқаро миқёсдаги фаолиятимни якунлаганимни эълон қиламан. Менга орзуимдаги спорт билан шуғулланишим учун барча имкониятлар берилди. Энди мен ҳаётимнинг янги саҳифаларини очишга қадам қўяман. Ўзгаришлар ва янги воқеалар учун имкониятлар вақти келди», - деб ёзди Гарет Бэйл.

У ўтган йилнинг 22 июнидан бошлаб АҚШнинг «Лос-Анжелес» жамоасида тўп сурган. Бунгача 2006 йилдан Англиянинг «Саутгемптон», «Тоттенхэм Хотспур» ва Испаниянинг «Реал Мадрид» клублари шарафини ҳимоя қилган. Испания клуби таркибида у беш марта UEFA Чемпионлар лигасида ғолиблик шоҳсупасидан кўтарилган.

2006-2022 йилларда Уэльс терма жамоаси сафида 111 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урган.

ЖЧ-2022 саралаш босқичида Уэльс терма жамоаси «B» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

ФОТО: ГОЛУБОВИЧ ДМИТРИЙ, «ЧЕМПИОНАТ»


Сўнгги хабарлар