19:50, 09 Январь 2023 | GMT +5
Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртоқлик ўйини ўтказади
ASTANA. Кazinform – Лионель Месси ва Криштиану Роналду тўп сурадиган Франциянинг «Пари Сен-Жермен» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоалари 19 январ куни ўртоқлик ўйини ўтказади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Франция клуби қишки йиғин жадвалини эълон қилди. Жамоа бу машғулотларни ҳар йили Саудия Арабистони ва Қатарда ўтказиб келади.
«Пари Сен-Жермен» 17 январ куни Қатар пойтахти Доҳага келади. У ерда 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказилган стадионлардан бирида машғулот ўтказади. Кейин эса 19 январ куни маҳаллий «Ан-Наср» ва «Ал-Хилол» клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Кейин яна Парижга жўнаб кетади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Ал-Наср» таркибида тўп суради. У ўтган йилнинг охирида клуб билан шартнома имзолаганди.
Фото: Getty Images
Муаллиф: Адилжан Умбет