«Канело» Мексикада Жон Райдерни мағлуб этди

None
Фото: sports.kz
GVADALAHARA. Кazinform - Гвадалахарадаги (Мексика) Estadio Akron аренасида бокс оқшомининг асосий жанги бўлиб ўтди.

Маҳаллий юлдуз Сауль «Канело» Альварес (58-2-2, 39 КО) британиялик Жон Райдерга (32-5, 18 КО) қарши жанг ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Супер ўрта вазнда жаҳоннинг мутлақ чемпиони унвони ўртага қўйилди. «Канело» ўзининг барча унвонларини (WBА Super, WBC, WBО ва IBF) ўртага қўйди. Жанг ўн икки раундга белгиланган эди, раунд тўлиқ давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан мексикалик боксчи ғолиб бўлди.

Бешинчи ва саккизинчи раундларда Райдер йиқилиб, бурнидан жароҳат олди. Шу тариқа, «Канело» профессионал боксдаги 59-ғалабасини қўлга киритган бўлса, Жон олтинчи бор мағлуб бўлди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Сауль Альварес қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (42-2-1, 37 КО) устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

Сапопанда (Мексика) бўлиб ўтган бокс мусобақасида қозоғистонлик боксчи Абилхан Аманқул (3-0, 3 КО) Сауль «Канело» Альвареснинг андеркардида рингга чиқди. Абилхан Аманқул мексикалик Фабиан Риос Фраустони нокаутга учратди.


Сўнгги хабарлар