Қозоғистонлик Абилхан Аманқул «Канело» андеркардида мексикалик боксчини нокаутга учратди

None
Фото: sports.kz
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Абилхан Аманқул (3-0, 3 КО) Сапопан (Мексика) шаҳридаги бокс оқшомида Сауль «Канело» Альварес андеркардида чиқиш қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Аманнқул мексикалик Фабиан Риос Фраусто (7-6-3, 4 КО) билан жанг қилди. Ушбу жанг супер ўрта вазнда бўлиб ўтди ва саккиз раундга мўлжалланган эди. Иккинчи раундда қозоғистонлик техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Абилхан Аманқул проф рингда тўртинчи ғалабассига эришди, Фабиан Риос Фраусто эса профессионал фаолиятида еттинчи марта мағлубиятга учради.



А. Аманқул ҳаваскор сифатида Жаҳон чемпионати (2017) ва Осиё ўйинларининг (2018) кумуш медали, Осиё чемпионатининг бронза медали (2017) совриндори бўлган. У, шунингдек, Сауль Альварес спорт залида Эдди Рейносо қўл остида шуғулланади.


Сўнгги хабарлар