Jibek Joly туристик поезди бу сафар Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг икки шаҳрида тўхтайди
ASTANА. Кazinform — Jibek Joly туристик поезди Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида навбатдаги сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Jibek Joly туристик поезди иккинчи сафарига чиқди. Бу сафар темир йўл қатнови кўлами кенгайиб, Қозоғистоннинг Чимкент ва Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳарлари қўшилди. Бугун Jibek Joly туристик поезди “Алмати – Туркистон – Тошкент – Самарқанд – Чимкент – Алмати” йўналиши бўйича ўз саёҳатини бошлади. Тур 5 кун, 2-7 январь кунлари давом этади. 100 дан ортиқ йўловчи иккинчи сафарга жўнаб кетди.
Саёҳатчилар қадимий шаҳарларнинг бетакрор атмосферасига шўнғиб, Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилишади. Йўналиш шаҳарларнинг асосий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳларнинг қулайлиги учун экскурсия дастурига гид хизматлари, овқатланиш, аттракционларга кириш чипталари ва трансфер хизматлари киради. Қайд этиш жоизки, ушбу поезд саёҳатининг асосий хусусияти сайёҳлар поездда тунашларидир. Ўша вақтда поезд белгиланган йўналиши бўйича давом этади.
Халқаро тур “Йўловчи ташиш” АЖ ва “Қозоғистон туризм индустрияси” Республика уюшмаси “Kazakh Tourism” МК” АЖ ҳамда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, туристик поезд 17 ноябрь куни Алмати вокзалидан илк сафарини бошлагани ҳақида аввал хабар берган эдик.