Исроил яна 30 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди

Исроил яна 30 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди
Фото: timesofisrael.com

Пайшанбага ўтар кечаси Исроил ХАМАС гуруҳи томонидан гаровга олинган яна бир исроиллик гуруҳ озод қилинганига жавобан яна 30 нафар фаластинлик маҳбус озод этилганини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

Исроил қамоқхона хизмати Ғазо секторидаги сулҳ битими доирасида 30 нафар фаластинлик маҳбуснинг озод этилганини эълон қилди. Унинг баёнотида айтилишича, маҳбуслар Исроил, Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги қамоқхоналардан озод қилинган. ХАМАС ҳам гаровга олинган 16 кишини озод қилди.

Исроил ва ХАМАС ўртасидаги келишувга кўра, барча гаровга олинганлар озод этилганидан кейин дастлабки кунларда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ғазода ўт очишни тўхтатиш 24 ноябрь куни эрталабдан кучга кирган эди. Сешанба куни ХАМАС ва Исроил гаровга олинганларнинг бешинчи гуруҳини алмашди. Кеча Исроил барча аёллар ва болалар озод этилгандан сўнг сулҳни узайтириши хабар қилинган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram