07:37, 30 Ноябрь 2023 | GMT +6
Агар Ғазодан аёллар ва болалар чиқарилса, Исроил сулҳни узайтиради
Қатардаги музокаралар чоғида Исроил вакиллари, агар ХАМАС гаровга олинган барча аёллар ва болаларни озод қилса, сулҳни яна уч кунга узайтиришга тайёр эканликларини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform aгентлиги The Times нашрига таяниб хабар беради.
Музокараларда Миср ва АҚШ вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс Қатарга ташриф буюрди. Исроиллик музокарачилар аввалроқ ўт очишни тўхтатишнинг максимал муддати ўн кун бўлишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими 24 ноябрь куни эрталаб бошланган эди. ХАМАС ва Исроил маҳбусларнинг бешинчи гуруҳини алмашди. Яна маҳбуслар алмашинуви бўлиши керак.