Исроил Пальмирага ҳаво ҳужуми уюштирди, натижада 36 киши ҳалок бўлди
ASTANА. Кazinform - Исроил армиясининг Суриянинг тарихий Пальмира шаҳрига берган авиазарбаси натижасида 36 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди. Ҳаво ҳужумлари турар жой бинолари ва саноат марказларига берилди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
“Чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 13:30 атрофида шаҳарнинг тарихий қисми ҳисобланган ат-Танф туманига ракеталар тушди, натижада 36 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди”, — дейилади Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабарида.
Ат-Танф — Суриянинг жануби-шарқий қисмида, Ироқ билан чегарага яқин туман. Бу ҳудуд АҚШ ҳарбийлари томонидан назорат қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Суриянинг Пальмира шаҳри ЮНEСКОнинг тарихий мероси рўйхатига киритилган. Қадимги шаҳар номи ҳақидаги биринчи маълумотлар милоддан аввалги II минг йилликда учрайди. Мамлакатда уруш бошланишидан олдин шаҳар Суриянинг асосий сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланган. Уруш натижасида бу ердаги тарихий обидалар катта зарар кўрган. Мутахассисларнинг айтишича, қадимий шаҳар вайрон бўлиш хавфи остида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужуми оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.