Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужуми оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Якшанба куни Исроилнинг Сурия марказига берган авиазарбаси натижасида камида 14 киши ҳалок бўлди, 43 киши яраланди.
Якшанба куни соат 23:20 атрофида Исроил Ливаннинг шимоли-ғарбий қисмидан (Сурия) марказий минтақадаги бир қатор ҳарбий объектларга ҳаво ҳужуми уюштирди, деб хабар беради Сурия ахборот агентлиги ҳарбий манбага таяниб.
Якшанба оқшомидаги ҳужум Суриянинг маркази Ҳама вилоятининг Масьяф шаҳри яқинида содир бўлган ёнғинга сабаб бўлган ва бироз моддий зарар етказган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳужумда 43 кишининг яраланганини, баъзиларининг ахволи оғир эканини билдирди.
Масьяфдаги миллий госпитал директори Файсал Ҳайдарнинг айтишича, яраланганлар орасида тинч аҳоли ҳам бор.
Маълум қилинишича, ракеталарнинг бир қисми Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган. Ракета ҳужуми, шунингдек, Вади эль-Эйон ва Хейр Аббас туманларидаги ўрмонли ҳудудларда иккита ёнғинга сабаб бўлди. Ҳозир ўт ўчирувчилар у билан курашмоқда.
Reuters агентлигига кўра, Масьяф яқинида кимёвий қурол ишлаб чиқарувчи йирик ҳарбий тадқиқот маркази зарбага учраган. Тахминларга кўра, ушбу объектда қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи эронлик ҳарбий экспертлар гуруҳи ишламоқда.