17:13, 10 Январь 2025 | GMT +5
Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд жанги йилнинг энг яхшиси бўлиши мумкин
TASHKENT. Kazinform - Нуфузли The Ring журнали бир нечта номинация бўйича 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига таяниб.
Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Исроил Мадримовнинг америкалик машҳур Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик ҳимоя жанги йилнинг энг яхши оқшоми номинациясига киритилган.
Ўша жангда Кроуфорд ҳакамларнинг баҳсли қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Исроил Мадримов WBO рейтингида юқорилагани ҳақида ёзган эдик.