Исроил ХАМАС етакчиси Исмоил Хониянинг ўлимига алоқадорлигини тан олди
Кац Яман хусийлари томонидан Исроилни ўққа тутиши ҳақида фикр билдирди.
- Биз (Исмоил) Хония, (Яҳё) Синвар ва (Ҳасан) Насруллоҳга Теҳрон, Ғазо ва Ливанда нима қилганимиздек, Ҳудейда ва Санода ҳам шундай қиламиз, - деди у бу йил ўлдирилган Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ”и ва ХАМАСнинг икки етакчисини назарда тутиб.
Эслатиб ўтамиз, 62 ёшли Хония 31 июль куни Эрон президенти Масъуд Пезешкианнинг инаугурациясига борганида Эрон пойтахтидаги қароргоҳида ўлдирилган эди. Тахминларга кўра, уй ҳаво ҳужумига учраган.
Унинг ўлимидан сўнг, ХАМАС Исроил 2023 йил октябрь ҳужумининг ташкилотчиси деб айтган Яҳё Синварни ўзининг янги раҳбари этиб тайинлади. Синвар октябрь ойида Ғазо секторида Исроил қўшинлари томонидан ўлдирилган.
“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ сентябрь ойида ўлдирилган.