14:12, 20 Январь 2025 | GMT +5
Исроил 90 нафар фаластинлик асирни озод қилди

Исроил матбуотига кўра, бу Исроил ва ХАМАС гуруҳи ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувини амалга оширишнинг биринчи босқичи доирасида жангарилар аввалроқ Ғазодаги Қизил Хоч вакилларига 3 нафар гаровга олинган исроилликни топширганидан сўнг содир бўлган.
Исроил адлия вазири Ярив Левин аввалроқ озод этилган ҳар бир Исроил фуқароси учун мамлакат ҳукумати 30 нафар фаластинлик маҳбусни, ҳар бир аёл аскарга эса 50 нафар фаластинликни озод қилишини айтган эди.
Биринчи босқичда Исроил гаровга олинган 33 нафар исроиллик эвазига юзлаб фаластинлик маҳбусларни озод қилиши кутилган эди.
Аввалроқ ХАМАС гаровга олинган уч нафар исроилликни Қизил Хочга топширгани хабар қилинганди.