ХАМАС гаровга олинган 3 нафар исроилликни Қизил Хочга топширди

ASTANA. Kazinform – Озод қилинган дастлабки учта гаровга олинган Нецарим йўлаги ҳудудида исроиллик ҳарбийларга топширилади, деб хабар беради BILD нашри.

п
Фото: Family handouts

Al Arabiya телеканалига кўра, Исроил армияси вертолётлари гаровга олинганлар – Роми Гонен, Эмили Дамари ва Дорона Штейнбрехерларни олиб ўтиш учун аллақачон тайёр турган. Улар озод этилганларни касалхоналарга олиб борадилар, у ерда уларга тиббий ёрдам кўрсатилади ва оилалари билан узоқ кутилган учрашув бўлади.

в
Фото: BILD

Исроил армияси Ғазода 3 нафар исроиллик гаровга олингани ва Исроил ҳарбийлари томон йўл олгани ҳақида Қизил Хоч ташкилоти томонидан хабардор қилинганини айтди.

ВВС хабарига кўра, исроиллик аёллар 471 кун давомида гаровда бўлган.

24 ёшли Роми Гонен 2023 йил 7 октябрдаги ҳужум пайтида Supernova фестивалида ХАМАС жангарилари томонидан асирга олинганлар орасида эди. 31 ёшли Дорон Штайнбрехер ветеринария ҳамшираси, 28 ёшли Эмили Дамари эса Британия-Исроил фуқаролигига эга.

Уларнинг озод этилиши Исроил ва ХАМАС ўртасидаги келишувнинг биринчи босқичининг бир қисмидир.

Бунгача Исроил ва ХАМАС Ғазо секторида 2023 йил октябрь ойидан бери давом этаётган урушни тўхтатишга келишиб олгани ҳақида ёзган эдик.

ЖССТ Ғазо секторига тиббий ёрдам кўрсатишни кучайтиришга тайёрлигини билдирди.

Байден ҳам Исроил ва ХАМАС келишувга эришганини маълум қилди.

Исроил бош вазири идораси Доҳадаги музокараларда делегациялар сулҳ битимини имзолаганини расман тасдиқлади.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Қозоғистоннинг Исроил ва ХАМАС ўртасидаги тинчлик музокаралари бўйича позициясини билдирди.

Сўнгги хабарлар