Испанияда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда қозоғистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Оғир атлетика бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси вакили Едиге Емберди Леон (Испания) шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Olympic.kzга таяниб.

Едиге Емберди
Фото: МОҚ

Оғир атлетикачи 89 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Е. Емберди умумий ҳисобда 352 (153+199) кгни кўтарди.

Эронлик Алириза Абаспур иккинчи ўринни эгаллади – 351 (156+195) кг. Колумбиялик Жоксер Альборнос 350 (158+192) кгни кўтариб, кучли учликни якунлади.

Бунгача Ерасил Саулебеков 81 кг вазн тоифасида учинчи бўлган эди.

Сўнгги хабарлар