Қозоғистонлик спортчи оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик оғир атлетикачи Ерасил Саулебеков Испаниянинг Леон шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлди, деб хабар беради Sports.kz.

спортчилар
Фото: Sports.kz

81 кг вазн тоифасида Е. Саулебеков икки кураш натижалига кўра, (154+190) 344 кг натижа қайд этди. Ерасил даст кўтаришда кумуш, силтаб кўтаришда бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик спортчи 73 килограммгача бўлган вазнда 17 ёшгача бўлган икки карра жаҳон чемпиони (Мексика 2022, Албания 2023), шунингдек, Қозоғистон Республикаси рекордчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик спортчилар каратэ бўйича Осиё чемпиони бўлди.

 

Сўнгги хабарлар