Ҳиндистонда илк бор маймун чечагидан бир киши вафот этди
Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Вина Жорж 22 ёшли йигит 30 июл куни Триссурда вафот этганини ва у 22 июл куни Бирлашган Араб Амирликларидан келганини маълум қилди.
26 июл куни унинг иситмаси кўтарилиб, Триссурдаги шифохонага борди. Кейинчалик у хусусий шифохонага ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, эркак чет элда бўлганида маймун чечаги билан касалланган, аммо унинг оиласи бу ҳақда касалхонага бемор вафот этган куни хабар берган. Беморнинг ўлимидан сўнг унинг барча алоқалари кузатилди. Беморнинг ўтмишда қандай сурункали касалликлари бўлганлиги ҳали маълум эмас.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Ҳозирда Ҳиндистонда маймун чечаги касаллигининг тўртта, Кералда учта ва Деҳлида биттаси тасдиқланган.
Элатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия ва Испанияда маймун чечагидан 3 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: media.canal3.md