Бразилия ва Испанияда маймун чечагидан 3 киши вафот этди

BRAZILYA. Kazinform – Бразилия ва Испания ҳукуматлари ўз ҳудудларида маймун чечагидан вафот этганлар ҳақидаги биринчи маълумотлар қайд этилганини маълум қилди. Бунгача Африка қитъасидан ташқари бошқа мамлакатларда ушбу вирус туфайли ўлим ҳолатлари кузатилмаган, деб хабар беради Kazinform ВВС агентлигига таяниб.
None
None

Бугунги кунда Бразилияда 1066 киши касалланган.

Бундан ташқари, яна 513 нафар аҳоли маймун чечаги касаллигини юқтирганликда гумон қилиниб, рўйхатга олинган. Ва 41 ёшли бразилиялик вирусдан вафот этди. Испанияда 3750 киши вирусга чалинган. Уларнинг 120 нафари шифохонада даволанмоқда.

Ҳозирда Испанияда маймун чечагидан икки киши вафот этган.

Сўнгги хабарлар