Илон Маск Twitter раҳбари лавозимини тарк этишга ваъда берди

ASTANA. Kazinform – Илон Маск ўзи ташаббуси билан фойдаланувчилар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра Twitter раҳбари лавозимидан кетишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
None

«Бу ишга рози бўладиган аҳмоқ одамни топсам, мен раҳбарликдан кетаман. Шундан сўнг мен фақат дастурий таъминот ва серверлар жамоалари учун жавобгар бўламан», - деб ёзган Маск ўзи ташкил этган сўровномага изоҳида.

Якшанба куни Маск тармоқда «Twitter раҳбарликдан кетишим керакми?» деган сўровда иштирокчиларнинг аксарияти – 57,5 ​​фоизи Маск Twitter сиёсатини бошқаришдан воз кечиши керак деган фикрга қўшилди.

Сўровда 17,5 миллион фойдаланувчи иштирок этди (сўровда қатнашганлар орасида ботлар кўп бўлгани айтилади).

Сўровнома эълон қилинганида, Маск кўпчиликнинг қарорига амал қилишга ваъда берди, бироқ овоз бериш якунланганидан кейин бир мунча вақт ўз истеъфоси ҳақида аниқ ҳеч нарса ёзмади.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск Twitterни 44 миллиард долларга сотиб олган эди. У Twitter директорлар кенгашини тарқатиб юборди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк Twitter раҳбари Элон Маскга очиқ хат йўллаб, ижтимоий медиа канали бошқарувида инсон ҳуқуқларини биринчи ўринга қўйишга чақирди.

Илон Маск Американинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ушбу ижтимоий тармоқдаги аккаунтини блокдан чиқариш ёки блоклаш бўйича сўровнома ўтказди ва натижалар асосида қарор қабул қилди.

Фото:NURPHOTO

Сўнгги хабарлар