Илон Маск Twitterнинг директорлар кенгашини тарқатиб юборди

None
NEW YORK-TASS. Kazinform – Тадбиркор Илон Маск 27 октябр куни Twitter компаниясини сотиб олганидан кейин директорлар кенгашини тарқатиб юборди. Бу ҳақда душанба куни АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) маълумотлари асосида эълон қилинган ҳужжатларда айтилади, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«27 октябрдаги қўшилиш келишуви натижасида жаноб Маск Twitterнинг ягона директори бўлди. Битим якунлангач, қўшилиш тўғрисидаги шартнома талабларига кўра, шу пайтгача директор бўлган шахслар ўз фаолиятини тўхтатдилар», - дейилади ҳужжатлардан бирида.

Ижтимоий тармоқ асосчиларидан бири Джек Дорси компаниянинг 2,4 фоиз улушини сақлаб қолди. Ҳозирда унинг умумий бозор қиймати қарийб 1 миллиард долларни ташкил этувчи 18 миллиондан ортиқ акциялари мавжуд.

Аввалроқ Маск Twitterни сотиб олганидан сўнг компания раҳбариятининг бир неча аъзоларини, жумладан, бош директор Парага Агравал ва молия директори Нед Сегални ишдан бўшатгани хабар қилинганди.

Очиқ манбалардан олинган фотосурат

Сўнгги хабарлар
telegram