Иле, Ертис, Шелек дарёларида гидроэлектр станциялари қурилади
Иле, Ертис (Иртиш), Шелек дарёларида гидроэлектр станциялари қурилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида “Самруқ-Энерго” АЖ бошқаруви раиси Қайрат Мақсутов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Самруқ-Энерго лойиҳалари портфелида ҳозирда бир қанча гидроэлектр станцияларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Улар орасида Иле дарёсида 50 МВт қувватга эга Кербулақ ГЭС, Ертис дарёсида қуввати 300 МВт гача Семей ГЭС, Шелек дарёсида 70 МВт қувватга эга 29-ГЭС бор. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан мазкур лойиҳалар бўйича лойиҳадан олдинги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, қурилиш учун ер участкаларини бериш бўйича иш олиб бормоқдамиз”, - деди у.
Унинг қайд этишича, ҳозирда Семей ГЭСи лойиҳаси учун потенциал инвесторларни излаш ишлари олиб борилмоқда. Семей ГЭСи бўйича Қатарнинг Небрас Пауэр компанияси, Шеллек дарёси ГЭСи бўйича Хитойнинг Пауэр Чайна компанияси билан ҳамкорлик кўриб чиқилмоқда.
– Биз эса ўз кучимиз билан Кербулақ ГЭСини қуришни режалаштиряпмиз. Юқорида қайд этилган гидролойиҳаларни якунлаш 2027-2028 йилларга мўлжалланган. Ушбу гидроэнергетика лойиҳаларини тўғри амалга ошириш мақсадида Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда сармояларни қайтариш механизмини аниқлаш устида ишлаяпмиз”, – деди Қайрат Мақсутов.
Муаллиф: Марлан Жиембай