Иккинчи АЭС бўйича келишув 2027 йил охирига қадар имзоланади

ASTANА. Кazinform — АЭСларнинг эҳтиёжлари учун ураннинг давлат стратегик захираси 2027 йил охирига қадар шакллантирилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин маълум қилди.

АЭС
Фото: СИ

— Энергетикани ривожлантириш йўналиши доирасидаги асосий вазифалардан бири — барқарор энергия профицитини таъминлаш. Янги электр станцияларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, жумладан, "тоза" кўмир ишлаб чиқариш ва электр узатиш тармоқларини ривожлантириш давом этади, — деди Серик Жуманғарин.

Шу билан бирга, мамлакатнинг 2035 йилгача бўлган ягона узоқ муддатли энергия баланси саноат учун стратегик йўналиш сифатида янгиланади.

— Атом соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. 2027 йил охирига қадар АЭСларнинг ўз эҳтиёжлари учун ураннинг давлат стратегик захирасини шакллантириш ва Мўйинқум АЭСи бўйича ҳукуматлараро битимни имзолаш режалаштирилган. Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади, — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев Балқаш АЭСи қурилишини келгуси йили бошлашни таклиф қилган эди.