09:15, 17 Апрель 2023 | GMT +6
Икки йил ичида Жамбил вилоятида 30 та янги тиббиёт муассасаси қурилади
ТARAZ. Кazinform – 2023-2024 йилларда Жамбил вилоятида 30 та янги тиббиёт муассасаси қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Нуржан Нуржигитов аҳоли билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Бу сафар вилоят раҳбари Қордай туманидаги Отар ва Кенен қишлоқ округлари аҳолиси билан учрашув ўтказди. Туманда жами 11 544 нафар аҳоли истиқомат қилади.
«Туманни комплекс ривожлантириш режасига кўра, шу йилда поликлиника қурилиши бошланади. Келгуси йилда фойдаланишга топширилади. Умуман, яқин икки йилда вилоятда 30 та янги тиббиёт муассасаси қурилади. Капитал таъмирга муҳтож объектлар ҳам четда қолмайди», – дейди Нуржан Нуржигитов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамбил вилоятида 70 та кўп қаватли уй қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова