19:40, 07 Ноябрь 2023 | GMT +5
ИҲТ Исроилнинг фаластинликларга қилган ҳужумларини муҳокама қилиш учун саммит ўтказади
Саммит ИҲТнинг амалдаги раиси Саудия Арабистонининг илтимосига биноан 12 ноябрь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади, дейилади ИҲТ баёнотида.
Исроил армияси 7 октябрь куни ХАМАС ҳужумидан сўнг Ғазо секторига ҳаводан ва қуруқликдан ҳужумлар бошлади.
Исроилнинг Ғазо секторини бомбалаши оқибатида камида 9770 фаластинлик, жумладан 4800 бола ва 2550 аёл ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, Исроилда ҳалок бўлганлар сони 1600 га яқин.
Кўп сонли қурбонлардан ташқари Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси ҳам Исроил томонидан қамал туфайли озиқ-овқат ва сув танқислигидан азият чекмоқда.