Ига Швентек учинчи марта Ролан Гаррос турнири чемпионига айланди

ASTANA. Kazinform – Дунёнинг 1-ракеткаси, Польша вакили Ига Швентек Ролан Гаррос турнири чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Франция очиқ чемпионати финалида польшалик теннисчи дунё рейтингида 43-ўринни эгаллаб турган чехиялик Каролина Муховага қарши кортга чиқди.

Ига ўйин бошидаёқ дарҳол олдинга чиқиб олди - 3:0. Сет тугагунига қадар устунликни қўлдан бой бермади.

Иккинчи ўйин ҳам худди шундай якунлангандек бўлди – 3:0. Бироқ К.Мухова нафақат мувозанатни тенглаштирди, балки иккинчи марта тўпни сетга тақдим этганида ҳам ўз имкониятини бой бермади – 7:5.

Сўнгра учинчи, ҳал қилувчи сетда эса брейк билан олдинга чиқиб олди - 2:0. Бироқ дунёнинг биринчи ракеткаси ҳам четда қолмади - 4:4. Ниҳоят, у учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:4.

Икки соату 46 дақиқа давом этган шиддатли баҳсда И.Швентек 1та эйс амалга оширди ва 11та брейк-пойнтдан 7тасидан фойдаланди. Рақиб 6 эйс, 5 брейк (7 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Шу тариқа, И.Швентек учинчи бор «Ролан Гаррос» мусобақасида ғолиб чиқди. Бунгача у 2020 ва 2022 йилларда ғалаба қозонган.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар