IELTS умумий балли бўйича Қозоғистон Жанубий Корея, Хитой ва Япониядан олдинда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов аҳолининг тил билиш даражасини ўлчаш бўйича халқаро рейтинглар билан боғлиқ вазиятни эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч йил давомида Қозоғистон халқаро TOEFL iBT натижалари бўйича ижобий тенденцияни кўрсатди.

Хусусан, 2018 йилда 120 баллдан – 82 балл, 2019 йилда – 85 балл, 2020 йилда – 86 балл.

Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир. CEFR умумевропа тизимидаги инглиз тилини билиш даражаларига кўра, бу кўрсаткичлар инглиз тилини билишнинг чегара ёки ўртача даражасига (B1) мос келади.

Бу кундалик вазиятларда мулоқот қилиш ёки таниш мавзуларда суҳбатлашиш имкониятини англатади.

«Қозоғистонликларнинг халқаро IELTS имтиҳонидаги натижалари алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. 2019 йилда фуқароларнинг инглиз тилини билиш бўйича ўртача даражаси 9 баллдан 6,1 баллни ташкил этди. Яъни, у малакали фойдаланувчи даражасига мос келади. Демак, қозоғистонлик номзодлар баъзи нотўғри маълумотларга қарамай, тилни яхши билишади. Улар, айниқса, таниш вазиятларда мураккаб тилдан фойдаланиши ва тушуниши мумкин. Айримлар ҳайрон бўлиши мумкин, бироқ Қозоғистон IELTS умумий балли бўйича Корея (6,0), Хитой (5,8), Япония (5,8), Ўзбекистон (5,7) ва бошқа кўплаб давлатлардан олдинда», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар