Ҳукуматда “G4 City” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида Алмати вилоятида “G4 City” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Амалга оширилаётган ишлар юзасидан Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров ва Алмати вилояти ҳокими Марат Султанғазиев маъруза қилди.
Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, муҳокама якунларига кўра, Бош вазир ваколатли давлат органига бир қатор топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, концепцияга кўра, Алмати ва Қонаев шаҳарлари ўртасидаги интеграциялашган G4 City шаҳар тўртта тумандан иборат бўлади:
Gate - бизнес ва молия маркази;
Golden - таълим ва тиббиёт соҳасидаги марказлар;
Growing - саноат ва логистика марказлари;
Green - туристик кластер.
Жорий йилнинг баҳорида Алмати вилоятида 2048 йилгача умумий майдони 30 минг гектар бўлган “G4 City” махсус иқтисодий зонаси ташкил этилди.
Бу интеграциялашган шаҳар қуриш учун маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб қилиш учун қулай муҳит яратади.