Ҳудудларда суғориш мавсуми нормал ўтмоқда, сув тақчиллиги кузатилмаяпти - вазирлик
ASTANA. Kazinform - Оператив маълумотларга кўра, “Казводхоз” филиаллари томонидан суғориш мавсумида мамлакат деҳқонларига 6,37 миллиард куб метр сув етказиб берилган. Бугунги кунда мамлакат фермерлари билан суғориш суви етказиб бериш бўйича 24 мингга яқин шартнома тузилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Хусусан, Қизилўрда вилояти фермерларига 2 миллиард 860 миллион куб метрдан ортиқ сув етказиб берилди. Туркистон вилояти деҳқонларига - қарийб 1,46 млрд. куб метр, Жетису вилояти деҳқонларига 832,4 миллиард куб метр сув етказиб берилди.
“Казводхоз”нинг Жамбил филиали маҳаллий фермерларга 390 миллион куб метр, «Катта Алмати канали» филиали фермерларга 349 миллион куб метр, «Қ.Сатпаев номидаги канал» 316 млн куб метр сув етказиб берди.
«Барча ҳудудларда суғориш даври белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Ҳеч қайси жойда сув тақчиллиги йўқ», - дея қайд этди Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов олти ой ичида Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,7 миллиард куб метр сув жўнатиш борасида Ўзбекистон билан келишиб олган эди. Суғориш даври тугагунга қадар Ўзбекистон томони яна 500 миллион куб метр сув жўнатади.
Шу-Талас сув комиссиясининг 33-йиғилишида эса Қирғизистондан Қозоғистонга Шу дарёси бўйлаб 180 миллион куб метр, Талас дарёси бўйлаб 380 миллион куб метр сув етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.