20:31, 15 Январь 2025 | GMT +5
Хорижий сайёҳлар Қозоғистоннинг қайси ҳудудларига кўпроқ ташриф буюрадилар
ASTANA. Kazinform - Kazakh Tourism компанияси Қозоғистоннинг қайси ҳудудларига хорижлик сайёҳлар кўпроқ ташриф буюришини ҳисоблаб чиқди.

2024 йилда Алмати вилоятида халқаро саёҳатчилар сони сезиларли даражада ошгани қайд этилган. Шу билан бирга, Чимкент ва Ақтўбе вилоятида, аксинча, пасайиш кузатилди.
Алмати Қозоғистоннинг хорижлик сайёҳлар орасида энг машҳур ҳудуди бўлиб қолмоқда – 534 минг нафар чет эллик меҳмонлар мегаполис турар жойларида қолишган.
Пойтахт 269 минг хорижий меҳмон билан иккинчи ўринда;
- Алмати вилояти - 134 минг киши;
- Атирау вилояти - 106 минг киши,
- Манғистау вилояти - 71 минг киши,
- Қарағанди вилояти - 50 минг киши,
- Ақтўбе вилояти - 46 минг киши,
- Ақмола вилояти - 44 минг киши,
- Жамбил вилояти - 44 минг киши,
- Чимкент - 39 минг киши.
Умуман олганда, 2024 йилда бир ярим мингдан ортиқ киши eQonaq тизимида (туристлар оқими ва миграцияни қайд этиш бўйича ахборот платформаси) рўйхатдан ўтган турар жойларга жойлашди.