Хорижий давлатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор
II Евроосиё иқтисодий форуми ўтказиладиган майдонда журналистлар билан учрашган Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович шундай фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Унинг айтишича, форумда 51 давлат вакиллари, жумладан, давлат органлари ходимлари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этяпти.
«Хорижий давлатларнинг Евроосиё иттифоқига қизиқиши ҳамон юқори. Индонезиядан келган делегация уч юзга яқин кишидан иборат. Бу эса гигант давлатнинг бизга катта қизиқиш билдираётганидан далолатдир», – деди М.Мясникович.
«Биз ишонамизки, форум иштирокчилари долзарб масалаларни муҳокама қилади ва ўзаро ҳамкорликнинг истиқболларини кўриб чиқади», – дея якунлади у.
24-25 майда Москвада II Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Форум ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига мўлжалланган.
Бунгача Москвада II Евроосиё иқтисодий форуми бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Наримбек Исмағулов