Москвада II Евроосиё иқтисодий форуми бошланди

Форум ўтказишдан кўзланган мақсад Евроосиё Иттифоқида ҳамкорлик алоқаларини яхшилашдир. Бизнес-тадбирнинг асосий мавзуси Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги интеграция жараёнлари билан боғлиқ бизнеснинг энг долзарб ва талабчан масалалари бўлади. Бу йил ЕИФ «Кўп қутбли дунёда Евроосиё интеграцияси» шиори остида ўтказилади.
ЕИФ бизнес дастури 35 сеансни ўз ичига олади. Улар: «Инсон капитали», «Технология ва ҳамкорлик», «Ўзгарувчан дунёда ЕОИИ», «Евросиё алоқаси», шунингдек, «ЕОИИ ички бозори: божхона ҳамкорлиги, рақобат ва давлат харидлари«каби 7 та йўналишга бўлинган. «Стратегик блок» доирасида ЕОИИ 2030+ стратегияси муҳокама қилинади.
ЕИФнинг асосий тадбири давлат раҳбарлари иштирокидаги умумий йиғилиш саналади.
Форумда ҳокимият, бизнес ҳамжамиятлари, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларининг 2700 дан ортиқ вакиллари иштирок этиши кутиляпти. Бундан ташқари, форум фаолиятида Евроосиё «бешлиги» давлатларидан ташқари ХХР, ЖАР, Ўзбекистон, Никарагуа, Венесуэла, Индонезиядан маърузачилар иштирок этади.
Форум 25 майда ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига мўлжалланган.
Бу сафар форумнинг оператори Росконгресс фонди ҳисобланади. ЕИФнинг асосий тадбирлари 24-25 май кунлари «Олимп Холл» конгресс-кўргазмалар марказида, умумий йиғилиши эса «Зарядье» концерт зали ҳудудида бўлиб ўтади.
Муаллиф: Марлан Жиембай